UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи Янгиликлар

Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи

"Андижон" клубига янги бош мураббий тайинланди.

Бугун Андижон вилояти ҳокими, клуб президенти Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятнинг бош жамоаси "Андижон" клубининг вице-президенти Маъруфжон Абдисаломовни қабул қилди ва бўлажак мавсум олдидан жамоанинг тайёргарлиги борасида суҳбатлашди. Унда клуб президенти бош мураббий масаласини ҳам кўриб чиқиш юзасидан топшириқ бериб, ушбу масъулиятли лавозимга тажрибали мураббий тайинлаш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг раҳбарият бир нечта номзодларни кўриб чиқиб, якунда таниқли мутахассис Элдор Сакаевни бош мураббийликка олиб келишга қарор қилди. Маъруфжон Абдисаломовнинг ушбу таклифини клуб президенти ҳам қўллаб-қувватлади ва расман Элдор Сакаев "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўтган мавсум Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган Элдор Усманович, жамоанинг чемпионликка эришиб, Супер-лигага йўл олишида ўз ҳиссасини қўшганди. Ушбу мутахассис билан ўтказилган музокара якунига кўра, томонлар ўзаро битим имзолади.

Шу тариқа "бургутлар" янги мавсумга Сакаев бошчилигида тайёргарлик олиб борадиган бўлди. Янги бош мураббий, жамоа аъзоларига расман таништирилди ва Элдор Сакаев енг шимариб ишга киришди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика