

“Рома” ва “Шанхай Шеньхуа” трансфер борасида келишувга эришишди, футболчининг ўзи эса Хитой клуби билан шахсий шартномаси борасида аниқ тўхтамга келган.
Илгари хабар қилинганидек, 26 ёшли футболчининг маоши йилига 16 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда Эль Шарави А серияда 28 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга ошириб, жамоасининг тўпурарига айланганди.



