"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди

Sherzod Nurmatov
10 май 2025
Ла Лига "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги бўлажак тўқнашувга тараддуд кўрмоқда.

Мукаммал трансляция қилиш учун 500 нафардан ортиқ ходим ва турли хилдаги 40 та камера жалб этилади. Улар орасида дронлар, муҳим лаҳзаларни батафсил акс эттириш учун ўта секин суратга олувчи камералар, шунингдек, кинематографик камералар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" – "Реал" учрашуви 11 май куни Тошкент вақти билан соат 19:15 да старт олади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ua-football.com