

Гап шундаки, ЛаЛига раҳбарияти ушбу учрашув белгиланган вақт ва жойида ўтказилишига қарши чиқмоқда.
Аммо, "Реал" ва "Барселона"дагилар ўйиннинг бошқа жойда ўтиши борасидаги таклифга норозилик билдиришган. Шунингдек, турнир ўтказувчи департамент учрашув ўтадиган стадионнинг ўзгариши борасидаги таклифларни рад этган.
Айни дамда Каталонияда норозилик намойишлари бўлаётгани сабабли Испания давлати ҳукумати ҳам учрашув "Камп Ноу"да бўлишига қарши бўлмоқда.



