Егор Кримец: "Рақибни менсимаслик кузатилаётгани йўқ"
22 мар 2016 23:35
Янгиликлар
Егор Кримец: "Рақибни менсимаслик кузатилаётгани йўқ"
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Егор Кримец бўлажак ўйинларда жиддий тарзда тайёргарик кўраётганликларини таъкидлаб ўтди.
- Доимгидек юқори кайфиятда муҳим ўйинларга тайёргарлик кўряпмиз. Ҳар бир ўйинга жиддий ёндошамиз ва бир хил маромда шуғулланамиз. Ҳар бир ўйиндаги ғалаба бизни асосий мақсадимизга яқинлаштириб боради. Буни барча бирдек тушуниб турибди. Хитой чемпионатида битта учрашувни ўтказдик. Аста-секин ўз жисмоний ҳолатимни яхшилаб бормоқдаман. Умуман ўзимизнинг чемпионатда иштирок этадиган футболчилар ҳам энди ўз формаларини топиб боришмоқда. Мавсум яқиндагина старт олди. Бу борада улар билан бир хил ҳолатдамиз. Ҳозирги кунда барча жамоалар футбол ўйнашни ўрганиб олишган. Шу боис рақибни менсимаслик кузатилаётгани йўқ. Бизни жиддий беллашув кутмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар