

Футболчи ўзининг Твиттердаги саҳифасига қуйидаги ёзувни қолдирган: “157 та гол. Олға, Париж!”.
Эслатиб ўтамиз, уругвайлик ҳужумчи Франция чемпионатининг 23-турида “Монпелье”га қарши ўтган ўйинда гол уриб рекорд ўрнатди. Ҳужумчининг урган голи унинг ПСЖ сафидаги 157-голига айланди. Шу тариқа Кавани аввалги рекорд (156 гол) соҳиби Златан Ибрагимовични ортда қолдирди.



