Эдин Жеко “Ювентус”га ўтиши мумкин. Буни Пирло хоҳламоқда

21 авг 2020, 09:15
“Рома” ҳужумчисини фаолиятини Туринда давом эттириши кутилмоқда.

“Ювентус” устози Андреа Пирло “Рома” ҳужумчиси Эдин Жекони ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда. Пирло учун Жеко трансфери айни дамда 1-рақамли бўлиши таъкидланмоқда.

“Рома” эса етакчисини фақат икки ҳолатда қўйиб юборишга рози. Агар футболчининг ўзи клубдан кетиш истагини билдирса ва бошқа клубдан фойдали таклиф билдирилса.

Жеко А Cериянинг 2019/20 йилги мавсумида 35 та ўйинда қатнашиб, 16 та гол урди ва 11 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Dimarzio.com