Эдегорнинг “Реал”дан кетиши осон эмас. Унинг товон пули — 350 млн евро

4 окт 2019, 09:48
“Реал” Мартин Эдегорни сотмоқчи эмас.

“Қироллик клуби” “Реал Сосьедад”га ижарага берилган Мартин Эдегор билан шартнома шартларини кўриб чиқиб, унинг товон пулини кўпайтирган. Маълум бўлишича, эндиликда Эдегорни шартномаси тугашидан аввал сотиб олишни хоҳлаган клуб 350 млн евро тўлаши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эдегор Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca