UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. LIVE ҳисоблар  14 17:43Хитой клубида ўйнаётган Витсель Бельгия терма жамоасига чақирилди  1 17:34ОЧЛ. Равшан Эрматов бошқарган ўйинда Хитой клуби кейинги босқичга йўл олди ФОТО + ВИДЕО  0 17:12Зидан: "ЧЛ финалида асосий таркибда ким ўйнашини айтмайман - Иско ёки Бэйл"  9 17:11"Бунёдкор" клуби Юрий Саркисянни юбилей билан табриклади (ФОТО)  8 17:072-лига. "Ўрикзор" пешқадамга мағлуб бўлди  0 16:57Биринчи лига 13-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 16:56ОЧЛ. "Гуанжоу" ва "Кавасаки" кейинги босқичга чиқди  0 16:41УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинларини дам олиш кунларига кўчириш имкониятини кўриб чиқади  4 16:29РАСМАН: Томас Тухель "Боруссия"дан кетди  3 16:16ЖЧ-2017. Япония мундиални тарк этди  0 16:10Морьентес: "Реал" "Ювентус"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этади ва голни Мората уришини истайман"  11 16:07Бугун "Пахтакор" "камбэк" қила оладими?   30 15:47"Монако" Марезга қизиқмоқда, "Лестер" футболчини 40 млн. еврога баҳолади  0 15:31Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига қуръа ташланди  3

02 апр 18:36
Янгиликлар

ЕЧЛ. Толибжон Қосимов: "Бугун "Реал" ва ПСЖ устунликка эга бўлади"

Тунда Европа чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги икки ўйин бўлиб ўтади.
Сайтимиз ходими Толибжон Қосимов "Реал" - "Боруссия" ва ПСЖ - "Челси" учрашувидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Толибжон Қосимов:

"Реал" - "Боруссия"
Бу жамоаларнинг чорак финалда ўзаро тўқнаш келиши маълум бўлгандаёқ ҳамманинг кўз олдига ўтган мавсумдаги ярим финал келганди. Ўшанда мадридликлар устунроқдек туюлганди, аммо ҳаммаси умуман бошқача тус олганди. Ҳозир ҳам "Қироллик клуби"га фаворит сифатида қаралмоқда, бунга асослар етарли. Энг аввало, ўтган йили бутун бошли "Реал"ни бир ўзи тиз чўктирган Роберт Левандовски бугунги ўйинни ўтказиб юборади. Бундан ташқари, меҳмонлар сафида ўтган йил "Реал"га қарши ўйнаганларнинг ярмидан ҳам кўпроғи бугун ўйнамайди.

"Реал" бу мавсум ЕЧЛдаги рақибларини голлар шодаси билан сийлаб келмоқда. "Боруссия" эса аввалги йилдаги каби кучли кўринмаяпти.

Бу учрашувга қадар меҳмонлар таркибида Марко Ройс ажойиб формага кириб олган бўлса, мезбонлардан Роналду ва Бейл исталган ҳимоя қўрғонини бузиб ўта оладиган даражада.

Бугунги учрашувда "Боруссия" таркибидаги йўқотишларни ва "Реал"нинг яхши формада эканлигини инобатга олиб, мезбонларни ўйинда ҳам, натижада ҳам устунлик қилишади деб айта оламиз.

ПСЖ - "Челси"
Бу жуфтликдаги бахс қолганларидан қизиқарлилик бобида асло қолишмайди. "Челси"нинг ҳимояси энг кучлилардан бири, ярим ҳимоя ҳам исталган рақибни чўчита оладиган даражада кучли. Ҳатто, мураббий борасида ҳам Моуриньо Лоран Бландан анча тажрибали ва кучли. Лекин, парижликларда дахшатли қурол бор. Бу Ибрагимович-Кавани ҳужум тандеми. Бу икки ҳужумчи исталган қўрғонни ёриб ўта олади. Златаннинг заргарона ва жозибадор зарбаларига мана ман деган ҳимоячи ва дарвозабонлар ҳам тўсқинлик қила олишмайди.

Лондонликлар бугун ҳимоядан ўйнашга ҳаракат қилишади. Тезкор қарши ҳужумларда эса Азар ва Оскар асосий ишни бажаришади. Парижликлар эса майдоннинг исталган қисмидан хавф солишлари мумкин. Моура, Матюиди, Кабай каби ярим ҳимоячилар бутун майдон бўйлаб комбинациялар уюштиришади. Уларни якунлашни эса юқоридаги икки тандем маромида бажаради.

Бугунги ўйинда ПСЖ мезбон эканлиги ва Ибрагимович ўзининг энг яхши формасидалигини инобатга олиб, парижликларни кичик устунликка эга бўлишларини тахмин қилиш мумкин. Лондонликлар эса нимчорак финалда бўлгани каби барча масалани ўз уйларида ҳал қилишга уринишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди Самвел Бабаян Таиланд ва Эронга қарши ўйинларга жалб этилган футболчиларни эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” ...  164
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  91
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: