UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  4 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  1 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  4 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   8 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5

ЕЧЛ. “Реал” – “Боруссия”. Превью Янгиликлар

ЕЧЛ. “Реал” – “Боруссия”. Превью

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси, чорак финали доирасидаги навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтади. "Сантьяго Бернабеу"да Мадриднинг "Реал"и, Дортмунднинг "Боруссия"сидан ўтган йилги мағлубият учун реванш олишга уриниб кўради.


Мадриднинг “Реал” клуби ҳар доим Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш вазифасини ўз олдига қўяди. Айниқса 10 йиллардан буён ушбу турнирни юта олмай келаётган бир пайтда бу вазифа янада актуалроқ, янада муҳимроқ бўлиб боряпти жамоа учун.

Ушбу ўйинда эса мадридликлар нафақат узоқ кутилган натижа томон яна бир қадам ташлаш учун, балки Дортмунд жамоасидан реванш олиш мотивацияси билан ҳам ҳаракат қилишади.

“Боруссия” ва “Реал” қарама-қаршилиги тарихи у қадар бой эмас. Жамоалар ўтган мавсумда айнан шу мусобақанинг ярим финал босқичида тўқнаш келишган ва ўша ўйинда кўпчилик томонидан ушбу жуфтлик аутсайдери ҳисобланган немислар ишончли ғалабага эришиб, Мадрид жамоасини мусобақадан чиқариб юборган.



“Қаймоқранглилар” кетма-кет икки ўйинда мағлубиятга учради ва ўша баҳсларда жамоа ўйинидаги муаммолар яққол кўзга ташланиб қолганди. Айниқса “Барселона” Анчелотти шогирдларининг нозик нуқталарини кўрсатиб берганди. Бироқ Испания Чемпионатининг сўнгги турида “Райо Вальекано”га қарши учрашувда ишончли ғалабага эришиб, бугунги ўйин олдидан анча босимдан ўзларини ҳалос қилиб олишди.

Ҳеч шубҳа йўқки, таркибдаги муаммоларга қарамай, “Реал” бугунги ўйинга жуда яхши тайёргарлик билан тушади. Арбелоа ва Марсело майдонга туша олмайди. Шанба кунги ўйинда жароҳати туфайли иштирок эта олмаган Модрич эса тузалиб, сафга қайтди ва бугунги тўқнашувга тайёр. “Райо”га қарши ўйиндаги таркиб билан фақат иккита фарқ бўлса керак бугун. Бири Ильяраменди ўрнига Модричнинг туширилиши бўлса, иккинчиси, албатта, Диего Лопес ўрнига Касильяс дарвозани қўриқлаши.

Юрген Клоппда эса бундай муаммолардан э-хе-е қанча... У бутун мавсум давомида заҳирадан асосий таркибга тортадиган футболчи топиш билан машғул бўлиб келяпти. Бу сафар ҳам барча чизиқларда йўотишлар... Ҳужум чизиғидаги энг асос йўқотиш – Роберт Левандовски. Кимсан “Реалга қарши ўтган сафарги баҳсда покер соҳиби бўлган форвард. Уни одатда Шибер алмаштирарди. Бироқ бундай муҳим ўйинда у асосий таркибга киритилмаслиги эҳтимоли юқори.

Ҳужумда бугун уч футболчи – Обамейанг, Мхитарян ва Ройс навбати билан, ўрин алмашиб ҳаракат қилишса керак. Уларнинг ҳеч бири ҳақиқий ҳужумчи бўлмаса-да, бу нуқтадаги бўшлиқни тўлдиришга қодир.

Умуман олганда, “Боруссия”нинг ўтган йилги ғалабаси сенсация сифатида қабул қилинган бўлса, бу сафар яна шу натижа такрорланган тақдирда, яна-да шов-шувлироқ, яна ҳам кутилмаганроқ воқеликдек бўлади жамоатчилик учун.

Тахминий таркиблар:

“Реал”: Касильяс — Карвахал, Пепе, Серхио Рамос, Фабиу Коэнтрау — Хаби Алонсо, Модрич, Ди Мария — Бэйл, Бензема, Роналду

“Боруссия”: Вайденфеллер — Пищек, Папастатопулос, Хуммельс, Дурм — Кель, Шахин — Обамеянг, Мхитарян, Гросскройц — Ройс

Жароҳатланганлар: Хедира, Арбелоа, Марсело, Хесе — Гюндоган, Бендер, Шмельцер, Блащиковски, Суботич

Дисквалификация: Левандовски (“Боруссия”)



Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика