ЕЧЛ. Мавсумнинг энг яхши тўпурарлари Бундеслига клубларида ўйнайди

24 авг 2020, 02:45
Чемпионлар Лигасининг 2019/20 йилги мавсуми ниҳоясига етди.

"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди. Поляк ЕЧЛнинг жорий мавсумида жами 15 та гол урди.

"Бомбардирлар рўйхати"да 2-ўринни Эрлинг Холанд эгаллаган. У "Ред Булл Зальцбург" сафида 8, қишда "Боруссия"га кўчиб ўтаганидан кейин яна 2 та гол урди.

3-поғонага "Бавария" ярим ҳимоячиси Серж Гнабри жойлашган. Келиб чиқиши ивуарлик бўлган Германия терма жамоаси аъзосида 9 гол бор.

Хуллас, ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида юқори ўринларни Бундеслига ўйинчилари қўлга киритди.

ЕЧЛ. "Бавария" — турнирнинг барча ўйинларини ютган 1-жамоа 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Wikipedia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›