ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум

Sherzod Nurmatov
20 апр 2023, 13:29
Рўйхатда 4 нафар футболчи бор.

УEФА расмий сайти Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлик қилаётган футболчилар номини ээлон қилди.

Номзодлар орасида "Милан" вингери Рафаэл Леау (1 голли узатма), "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес (1 гол, 1 голли узатма), "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде (1 та голли узатма, 89% аниқ узатма) ва "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ( 1 ассист, 82% аниқ пас).

Муносиб деб билган номзодингизга мана бу ерда овоз беришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com