ЕЧЛ финалида чиқиш қиладиган поп юлдузи: “Менга ўйин тақдири анча эрта ҳал қилингани ёқмайди”

Eldor Akmurzayev
28 май 2022, 08:35
Келиб чиқиши Кубадан бўлган америкалик хонанда Камила Кабельо бугун бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси очилиш маросимида қатнашади.

“Ливерпуль” – “Реал Мадрид” учрашуви олдидан поп юлдузи ўз фикрлари билан бўлишди.

“Отам мексикалик. Менинг келиб чиқишим эса Лотин Америкадан ва маданиятимизда футбол муҳим аҳамият касб этади. Мексика ТЖ қаерда ўйнамасин, уларни қўллаб-қувватлайман.

Иккала жамоага ҳам мухлислик қиламан. Уларнинг ўрнида бўлишни тасаввур ҳам қилолмайман. Асабийлашдимми деб сўрадингиз, улар қандай ҳолатдалигини ҳаёлингизга келтириб кўринг! Улар бу ерга етиб келиш учун жуда кўп меҳнат қилишди, шу туфайли барчани қўллаб-қувватлайман.

Ҳисоб бўйича тахмин? Умид қиламанки, бизни драматик сюжет кутмоқда, чунки менга ўйин тақдири анча эрта ҳал қилингани ёқмайди. Масалан, 3:0 дан кейин барчаси қандай тугашини биламиз. Бу ҳолатда мағлубиятга учраётган жамоа рақибга етиб олиши анча мушкул. Вариантим эса пенальтилар сериясида ғолиб аниқланади”, дейди Кабельо.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA