UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25“Наполи”да Гаттузонинг ўрнига ким келиши аниқ  1 21:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 21:05“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум  9 20:45Фонсека МЮга қарши ўйинда камбэкка ишонмоқда  11 20:30Баҳром Ҳайдаров: "Бундай ўйинларда 1-2та вазият кўп нарсани ҳал қилади"  2 20:20Поп юлдузи “Ипсвич” ҳомийсига айланди  0 20:05ЕЧЛ. Инглизча финал Англияда ўтиши мумкин  8 20:00Темурхўжа Абдухолиқов: “Муборакда катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”  0 19:45ЕЧЛда ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди   14 19:40"Тезкор студия". "Пахтакор" "Турон"ни юта олмади. 7-тур якунлари  12 19:31Италия Кубогида энди фақат А ва Б Серия жамоалари қатнашади  4 19:30Миржалол Қосимов: "Термизда ҳақли ғалабага эришдик. "Жўжани кузда санаймиз"  9 19:16"Турон" - "Пахтакор" 1:1. Highlights  12 19:12"Сурхон" - АГМК 0:1. Highlights  0 18:55 "Пахтакор" Суперлига дебютантини енга олмади  313

ЕЧЛ. ПСЖ – "Барселона", "Ювентус" – "Порту" ва бошқа баҳслар учун превью Янгиликлар

ЕЧЛ. ПСЖ – "Барселона", "Ювентус" – "Порту" ва бошқа баҳслар учун превью

Катта ўйинларга тайёрмисиз? Эртага тунда Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувларига старт берилади.

“Ювентус” – “Порту” (10.03 01:00)

Роналдунинг Чемпионлар Лигасида ғалабага бўлган интилиши ва голга "очофат"лиги, қўшимчасига ҳал қилувчи вазиятларда озгина аниқроқ ҳаракат қилиши Пирло жамоасининг зафар қучишига сабаб бўлиши мумкин. ЧЛнинг охирги мавсумларида жамоа асосий фаворитлар билан баҳсларда эмас, кичик клубларга мағлуб бўлиб, мусобақадан чиқиб кетяпти. Aгар "зебралар" шу йил ҳам "Порту"дан ўта олмайдиган бўлишса, Aнеллининг Пирлога берган "жон"лари тугаб қолади-ёв. "Кекса синьора" португалияликларни ортга қуруқ қўл билан қайтарса ҳам турнирнинг асосий даъвогари бўлмайди. "Порту" хатоларни максималлаштириб, ўзининг имкониятидан унумли фойдаланса, ҳаммаси улар кутгандек бўлади. Уларнинг кейинги босқичига чиқиши охирги йилларда ЧЛда камтар бўлиб бораётган Португалия  жамоалари учун яхши силжиш бўлади. 9 март тунида кўринг, қизиқ бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.    

“Боруссия” Дортмунд – “Севилья” (10.03 01:00)

1/16 финал учрашувлари испан жамоалари учун ёқимли бўлмади. Гарчи, "Севилья" яхши ўйнаган бўлса-да, "Боруссия" Дортмундга ютқазди ва бу беллашувда Холанд катта саҳнага чиққанидан хабардорсиз. Aндалусияликлар гол уришни билишади, аммо Дортмунддаги ижрочилардан жабрланмасликнинг йўлини топиш мушкул. Интиригаси энг юқори ўйинлардан бирида немисларда имконият бироз юқори, лекин "Севилья" ҳам чорак финал учун "талашиб" кўради.      

ПСЖ – "Барселона" (11.03 01:00)

Кўп  қаҳрамонликлар биз бунга унчалик ҳам ишонмаганимизда содир бўлишига ҳеч эътибор берганмисиз?  Сени ҳисобдан чиқариб қўйишган ҳолатларда, ҳали ироданг тириклигини, таслим бўлмаслигингни, борлигингни кўрсатиб қўйиш иштиёқи ҳар қачонгидан баландроқ бўлади. 

“Барселона” жамоаси Каталонияда ўзини қоронғи кўчага олиб кириб қўйди, йўлдаги чироқларнинг мурувватини Парижда созлаб келиш васифаси жуда мушкул эканлиги кўриниб турибди. Ҳар ҳолда ПСЖнинг зодагонлари уларни қучоқ очиб кутиб олмасликлари турган гап. Дастлабки беллашувда йирик 1-4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамасдан, қолган статистик натижаларда деярли тенг ҳолатни кўришингиз мумкин, яъни “Барселона” дарвоза томон жами 14 маротаба зарба йўллаган бўлса, шулардан 4 таси дарвоза соҳасига аниқ етиб борган. Парижликлар тер Штеген постини 16 марта нишонга олган, шулардан 8 таси манзилга аниқ борган. Тўпни эгаллаб туриш, паслар ва уларнинг аниқлиги, ҳужумлар сони бўйича ҳам деярли тенглик юзага келган. Бу шуни кўрсатадики, “Барселона” ҳимояда ўта тартибли ва хатосиз ўйин намойиш этиб, пайдо бўлган имкониятлардан максимал фойда чиқариши шарт. Тезкор гол жуда ҳам муҳим факторга айланади ва муҳими “кўк-анорранглилар”нинг ҳар бир футболчиси энг юқори кайфиятда чиқишлари лозим бўлади. 

ЧЛни эрта тарк этса ва ундан сўнг Ла Лигада ҳам зафар қучишни эплай олмаса, Куманнинг фаолиятига ҳам жиддий сўроқ белгиси қўйилиши мумкин. “Барса” раҳбарияти сабрлилиги билан машҳур эмас. Aйтганча, испанияликларнинг ғалабаси калити сифатида Мессини кўрсатмаган бўлардим.  Aксинча, ёш футболчилар ўзини кўрсатиши зарур. Қолаверса, Гризманн ҳам айнан мана шундай ўйинлар учун олиб келинган. Aргентиналик йигит эса 10 март куни рақибларини “ўлдириш” учун борини беради.

Почеттино шогирдларининг асосий вазифаси – концентрацияни йўқотмасдан, ўйинга тўғри ёндашув билан чиқиш. Рақибни хатолар билан ушлаш орқали барчасини ҳал қилиш уларнинг қўлида қолади. Мбаппе ва унинг шериклари “Барселона”дан ўтиб оладиган бўлишса, чорак финал баҳсларида  исталган рақиб учун даҳшатга айланишлари мумкин. Бунинг учун олдин “Парк де Пренс”да Месси жамоадошларини “кўмиш”ни охирига етказиб қўйсалар бас. Франциянинг амалдаги чемпиони “Монако”га имкониятни бой бериб қўйганига қарамасдан, Лига 1’да ҳам ишончли кўриняпти. “Барселона” ҳам “Севилья”ни таслим этиб, ўзига бўлган ишончни бироз мустаҳкамлаб олди. Хуллас, ухламаслигингиз учун асослар етарли.

“Ливерпуль” – “Лейпциг” (11.03 01:00)

10 март кунги яна бир беллашувда “Ливерпуль” Будапештдаги “Пушкаш Арена” ўйингоҳида Германиянинг “Лейпциг” жамоаси билан тўқнаш келади. Гуруҳда МЮни қолдириб, шовқин кўтарган немис клуби Клооп шогирдларини ҳам хафа қилишга уриниб кўришади. Биринчи ўйиндаги 2-0 ҳисобидаги ишончли ғалаба ва AПЛдаги омадсизлик “қизиллар”га ЧЛда ҳазиллашиш имконини бермайди. Шундай бўлса-да, немисча иродани яна бир бор букиб ўтишлари даркор. “Ливерпуль”ни аламга чўктириш учун “буқалар” ўта ғайриоддий куч билан майдонга тушишса, нимадандир умид бор. 

Хулоса. “Лейпциг”нинг имкониятлари жуда паст, катта эҳтимол билан эртакнамо якун бўлмайди.

Маъруф Абдумаликов тайёрлади. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+6   
08 мар 16:55:25
...
Ronaldu Portuni yanchib tashlasa kerak 1, 2 ta Portuni igrokalri ko'p gapirib quyganiga
+4   
08 мар 17:58:35
Mamajonov Bunyodbek
Саид бурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен ундай уйламайман. Порту аник кегинги боскичга чикса керак! Псж Барса 50/50 хали хеч нарса хал бумаган олдинда 90 дакика бор! Хуллас курамиз
Yuveni bilmadimu lekin Barsa o'zi yitib kegan mazilga
+3   
08 мар 17:56:52
Рахматилло Исманов
Саид бурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен ундай уйламайман. Порту аник кегинги боскичга чикса керак! Псж Барса 50/50 хали хеч нарса хал бумаган олдинда 90 дакика бор! Хуллас курамиз
ПСЖ 99% кегинги боскичга чикади! Ювентусни фойизи 75%
+3   
08 мар 17:56:05
Sardorbek..Real M
Саид бурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен ундай уйламайман. Порту аник кегинги боскичга чикса керак! Псж Барса 50/50 хали хеч нарса хал бумаган олдинда 90 дакика бор! Хуллас курамиз
Yuve 1:0 ga yutsa xam keyingi bosqichga chiqadi barsa esa kamida 4 ta gol urishi kere endi qanaqasiga 50/50 bo'ladi sal kallani ishlating
+2   
08 мар 17:48:13
Реал75
БАРСЕЛОНА - ПСЖ ЁКИ ПСЖ - БАРСЕЛОНА ШУНИ ТУГРИ ВА АНИК КИЛИБ ЁЗСА БУЛМАЙДИМИ.
+2   
08 мар 17:34:44
Sarvar009
Mayli nima boʻlsa ham kuchlisi yutsin bizni chiroyli oʻyin qiziqtiradi
+2   
08 мар 17:03:59
FC BARSELONA
Chiroyli xujumkor o'yin bo'lsin kuchlisi keyingi bosqichga chiqsin
+1   
08 мар 20:03:08
lion_7
Burxon dgan sinfdowim bulardi savodsizgina bepam bolaedi. Isminiyam tugri yozomasdi. Uwanga uxwattim szzi
   
09 мар 15:52:41
M. Yu.
Саид бурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен ундай уйламайман. Порту аник кегинги боскичга чикса керак! Псж Барса 50/50 хали хеч нарса хал бумаган олдинда 90 дакика бор! Хуллас курамиз
Futbolni tushunmaysanmi? deyman 1-2 commentlaringni o'qidim detskiy. FUTBOL BU KAPTARBOZLIKMAS SENGA
   
09 мар 08:03:17
Baburjan
Саид бурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен ундай уйламайман. Порту аник кегинги боскичга чикса керак! Псж Барса 50/50 хали хеч нарса хал бумаган олдинда 90 дакика бор! Хуллас курамиз
Eee Said oylab gapiring qanaqasiga 50-50 Psg uyida 100 foiz yutadi gapimga javob
   
09 мар 03:01:51
Uzbek
Саид бурхон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мен ундай уйламайман. Порту аник кегинги боскичга чикса керак! Псж Барса 50/50 хали хеч нарса хал бумаган олдинда 90 дакика бор! Хуллас курамиз
Xali ham ertakka ishonasizmi. Yoki birinchi uyinni koʻrmagansiz qanaqasiga 50/50 boʻladi. Futbolni xam juda zoʻr tushunar ekansiz boru)))))))))))))))
   
08 мар 19:48:18
Ливерпуль 2008
Ливерпуль уйинни контроль килса шуни узи етиб ортади
   
08 мар 19:19:33
Sho'rchi Lochin
PSJ qatiqni puflab ichsa kerak PSJ ni 8 talikda kurayapmizku
   
08 мар 19:10:57
МAKS
Pirlo & CR7 & Juventusi bir tarix yozvormidi...3 CHL yutib...
-4   
08 мар 17:38:16
Саид бурхон
Мен ундай уйламайман. Порту аник кегинги боскичга чикса керак!
Псж Барса 50/50 хали хеч нарса хал бумаган олдинда 90 дакика бор!
Хуллас курамиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика