ЕЧЛ. Агуэро “Реал”га қарши жавоб баҳсида қатнашадими?

Eldor Akmurzayev
25 июн 2020, 19:29
Аввалроқ, “Манчестер Сити” форварди Серхио Агуэро Каталонияда муваффақиятли операция қилингани ҳақда хабар бергандик.

У АПЛ 30-тури доирасидаги "Бёрнли"га қарши баҳсда тизза пайларини шикастлаб олганди.

Sky Sports манбасига кўра, аргентиналик ЕЧЛнинг Лиссабонда ўтадиган “саккизлик финал” босқичига қадар тикланиши мумкин. У 1/8 босқичи доирасида “Реал”га қарши 8 август куни ўтадиган жавоб ўйинида қатнашолмаслиги мумкин. Мусобақанинг мини-турнири эса 13 августдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги беллашувда “Сити”нинг қўли баланд (2:1) келганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports