Дюмфрис ЖЧ рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
4 дек 2022
ЖЧ-2022 1/8 финалида Нидерландия ТЖ Дензел Дюмфриснинг ёрқин ўйини эвазига АҚШни енгиб, чорак финалга чиқди.

Дюмфрис илк таймда Мемфис Депай ҳамда Дейли Блинднинг голларига ҳаммуаллиф бўлди ва 2-тайм охирларида ўзи ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди. У ЖЧ тарихида бир ўйин давомида сермаҳсуллик бораси 3+ натижа қайд этган иккинчи ҳимоячи бўлди. Бу каби статистика 1966 йилдан бери юритиб келинади.

Мазкур рекордни илк бор венгриялик Йожеф Тот 1982 йил Сальвадор билан баҳсда (гол+2 ассист) қайд этганди.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: sport24.ru