UZ

Сўнгги янгиликлар

18:52ВИДЕО. "Шанхай СИПГ" - "Сеул" 4:2  0 18:44Баҳодир Пардаевни табриклаймиз  1 18:35ОЧЛ. "Шанхай СИПГ" муддатдан аввал нимчорак финалга чиқди  3 18:21Olamsport: Фазлиддиндан америкаликларга аталган палов, боксчиларимиз Тошкентда ва бошқа хабарлар  4 18:14Де Бур: "Барселона" футболчиси бўлиш учун Эриксенда ҳамма нарса бор"  5 18:11Футзал. Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-20 - Тожикистон U-20 2:2  0 17:45"Пахтакор"да яна мураббий ўзгарди, у ҳам вақтинчага  29 17:43Конте: "Террига осон эмас, чунки у кам ўйнашга кўникмаган"  1 17:36Olamsport'да қизиқарли қайтиш: Мария Шарапованинг 15 та энг ажойиб либоси  1 17:12Раевац Таиландда?  6 16:41Луис Энрике: "Испания чемпионатида кутилмаган натижалар бўлади"  5 16:10"Арсенал" Emirates Cup доирасида "Севилья" ва "Бенфика" билан ўйнайди  4 15:56Биринчи лига. 6-тур ўйинлари бошланди. LIVE  16 15:49"Машъал": Искандар Шойқулов 24 ёшда!  6 15:49Испания футбол лигаси президенти Мессининг "Реал"га урган голларидан хафа  31

16 янв 15:03
Янгиликлар

Дражен Дукич: "Пахтакор"га қайтганимдан хурсандман"

Янги мавсум «Пахтакор» клуби учун катта янгиликлар билан бошланмоқда.

Куни кеча жамоа мураббийлар штабида янги мураббий - Дражен Дукич иш бошлади. Мазкур инсон учун "Пахтакор" бегона  эмас. 2012 йилда «шерларни» бошқарган Деян Журжевичга ёрдамчилик қилган мураббий яна клубимиз билан бирга. Шу муносабат у клубимиз матбуот хизматига махсус интервью берди.
 
- Дражен! «Пахтакор»га хуш келибсиз! Яна қачонлардир «Пахтакор»га қайтаман деб ўйлаганмидингиз?
- Ишонасизми, менда доим қачондир Ўзбекистонга қайтаман деган фикр бўлган! 2012 йилда ҳамкасбим Деян Журжевич билан «Пахтакор»да фаолият олиб бордик. Кўп вақт давомида ҳамкорлик қилмаган бўлсак-да, «Пахтакор» ва Ўзбекистон ҳақида жуда илиқ таассуротлар қолган. Менга Тошкент шаҳри ёқади. Бундан ташқари, Самарқанд ва Бухорода бўлганман, бу шаҳарлар ҳам хотирамда ўчмас из қолдирган.
 
- «Пахтакор»дан сўнг фаолиятингизни қаерда давом эттирдингиз?
- «Шерлар»ни тарк этганимдан сўнг Сербияда ишладим. «Колубара» футбол клубида бош мураббий сифатида фаолият олиб  бордим. Таъкидлаш лозимки, мазкур клубда анча катта ҳажмдаги ишни амалга оширдик, лекин афсуски клуб раҳбарияти алмашинуви оқибатида у ерни тарк этдим. Бундан сўнг, қадрдон клубим ҳисобланган Белграднинг «ОФК» жамоасига қайтдим ва бош мураббий ёрдамчиси вазифасини бажардим.

- Сизда Ўзбекистон чемпионати, қолаверса «Пахтакор» ўйинларини кузатиш имконияти бўлдими?
- Ҳа, албатта. 2012 йилда жамоа мамлакат чемпиони унвонини қўлга киритганида жуда хурсанд  бўлдим. Ўтган йили Туркияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ҳам кузатиб бордим. Таъкидлаш лозим, чемпионат доирасида Ўзбекистон терма жамоаси анча мазмунли ва савияли ўйин кўрсатди. Айниқса, терма жамоангиз асосини мен ишлаган «Пахтакор» жамоаси ўйинчилари ташкил қилганидан хурсанд бўлдим.

- Фаолиятингизни «Пахтакор»да давом эттиришингизнинг асосий сабаблари нимада?
- Биринчидан, клуб инфратузилмаси. Бу ерда барча иш яхши йўлга қўйилган. Иккинчидан, жамоада ёш ва иқтидорли футболчиларнинг кўплиги. Ишонасизми, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида бўлганман ва ишонч билан айта оламанки, ўзбек футболчиларининг потенциали жуда юқори. «Пахтакор» жуда яхши академияга эга. Энг асосийси, жамоа асосий таркибини айнан мазкур академия тарбияланувчилари ташкил қиладилар.

 
Дражен ДУКИЧ

Туғилган санаси: 17.02.1966
Футболчилик фаолияти : ФК «Сутеска», ФК «Пролете», ФК "Жиангсу" (Хитой), ОФК (Белград), ФК «Рад», ФК «Младость».
Мураббийлик фаолияти: ФК «Хайдук» (ассистент ), ФК «Окад» (ассистент), ФК ОФК (Белград) (ассистент), «Пахтакор» (ассистент), ФК "Колубара" (бош мураббий), ОФК (Белград) (ассистент).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  223
ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: