UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (матнли трансляция)   111 23:51ЕЧЛ. "Ювентус" - "Лион" 0:1 (матнли трансляция)  16 23:25"Зенит" - Россия Суперкубоги соҳиби  28 23:13"Ювентус" - "Лион". Асосий таркиблар маълум  13 23:07"Манчестер Сити" - "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум  55 22:56Бартомеу: “Месси футбол тарихидаги энг яхши футболчи. У “Барса”да қолмоқчи”  6 21:51АПЛ. Ким йилнинг энг яхши мураббийи бўлади?  17 21:40Жампаоло Турин клубида иш бошлади  0 21:26Дибала "Лион"га қарши ўйин қайдномасига киритилди  2 21:15"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди  48 20:50"Реал" футболчиси коронавирусни енгди  5 20:40Сетьен: "Наполи"ни жуда синчковлик билан ўрганиб чиқдик"  10 20:29"Ростов" япониялик футболчи учун қанча сарфлади?  8 19:56Роналду 2006 йилда "Валенсия"га кўчиб ўтиши мумкин эди  5 19:35"Юнайтед"га Манжукични таклиф қилишди  11

Драган Черан: "Ўзбекистонга келмасимдан олдин фақат Ривалдо ва Сколари ҳақида эшитгандим" Янгиликлар

Драган Черан: "Ўзбекистонга келмасимдан олдин фақат Ривалдо ва Сколари ҳақида эшитгандим"

"Пахтакор" етакчиларидан бири Драган Черан ОФК сайтига интервью берди.

2016 йил Ўзбекистонда фаолиятини бошлаган Черан бу вақт оралиғида 80тадан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди. Ўтган мавсум у ПФЛ талқинига кўра, "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди, мавсумда 37та гол урди ва "Пахтакор"нинг чемпион бўлиши ҳамда Ўзбекистон Кубоги билан Лига Кубогини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди.

Сербиялик футболчи ҳам яққол ҳужумчи, ҳам ҳужум ортида бир хил ўйнай олади. Уни бемалол сўнги йиллардаги энг яхши легионерлардан бири дейиш мумкин. "Пахтакор"нинг ўтган 12 ой мобайнида жуда кам мағлуб бўлгани жамоа анча кучайганидан дарак беради. Жамоа кучайишида эса Черан ҳам муносиб роль ўйнаб келмоқда.

"Пахтакор" ўтган йил Осиё чемпионлар лигасида бирмунча яхши иштирок этди. Гарчи жамоа гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, таслим бўлмади ва охиригача курашди. Жамоанинг кейинги босқичга ўтишида қандайдир кичик хатолар халақит бериб қолди. Лекин ички чемпионат, Ўзбекистон Кубоги ва биринчи бор ўтказилган Лига Кубогида "Пахтакор"га тенг келадигани топилмади.

Аввалги мавсумларда бешинчи, учинчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган "Пахтакор" 2019 йил энг яқин таъқибчиси "Локомотив"ни 20 очко ортда қолдирган ҳолда фақат битта мағлубият билан чемпионликни нишонлади. Черан эса 24 ўйинда 23 бор гол уришнинг уддасидан чиқди.

"2018 йилги жамоа билан ҳозирги таркиб орасида фарқ бор, - дейди Драган Черан. - Бизда бир нечта футболчилар алмашди, кимлардир кетди, янгилар келди. Муҳими жамоамиз аҳил ва ҳамма бир-бири билан яхши муносабатда. Жамоадаги барча бир мақсад йўлида, яъни совринларни ютиш учун жамланган".

Черан фаолиятидаги энг яхши ютуққа 32 ёшида эришди. Бунгача Исроил, Озарбайжон, Македония ва Саудия Арабистонида тўп тепган сербиялик футболчи Ўзбекистонга келиб ўз ўрнини топди дея оламиз. 2016 йил "Насаф" билан шартнома имзолаган сербиялик "аждарлар" сафида ҳам ўзини кўрсата олди. Моҳир футболчи ўз интервьюсида Ўзбекистондаги илк кунларини ёдга олди:

"Аввалига бу мамлакат ҳақида деярли ҳеч нарсани билмасдим. Мен фақат "Бунёдкор" деган жамоа ҳақида эшитгандим ва Ривалдо келиб ўйнаб кетгани, Луис Фелипе Сколари ишлагани ҳақида билардим. Лекин ўтган тўрт йил мобайнида кўп нарса ўргандим. Янги дўстлар орттирдим. Ҳозир шуни бемалол айтишим мумкин, Ўзбекистон футболининг Осиёда тутган ўрни баланд".

Драган Черан "Насаф" таркибида ҳам ўз ўйини кўрсата олди. 48 бор миллий чемпионат ўйинларида майдонга тушган футболчи 34та гол уришга муваффақ бўлди. 2018 йилнинг давралар оралиғида "Пахтакор"дан таклиф унинг учун янги чақириқ бўлди ва сербиялик тўпурар буёғига совринлар ютиш ва янада юксалиш мақсадида пойтахт клубига кўчиб ўтди.

Черан "Пахтакор"да собиқ грузиялик юлдуз Шота Арвеладзе қўл остида шуғулланиб келяпти. Дарвоқе Арвеладзе "Аякс"да ўйнаб юрган кезлари 1997/98 йилги мавсумда 37та гол урганди. Ўшанда у Микаэль Лаудруп, ака-ука де Бурлар, Дэнни Блинд ва бошқа футболчилар билан бир қаторда тилга олинарди.

- "Мен футболчи Шота Арвеладзенинг фаолиятини кўп ҳам эслай олмайман, - дейди Черан. - Лекин унинг кўплаб голлар ургани ва футболдаги муваффақиятлари ҳақида эшитганман. 300тадан кўп гол уриш бу жуда ажойиб кўрсаткич. "Пахтакор"га келганимдан бери мураббий менга кўп ёрдам беряпти. Вазиятларда қандай ҳаракат қилишим лозимлигини ўргатади, қайси пайт зарба бериш маъқул эканини айтади. Бир сўз билан айтганда, Шота Арвеладзе ажойиб инсон ва яхши мураббий".

"Пахтакор" учун жорий мавсум ҳам муваффақиятли бошланди. Жамоа Суперлигада қаторасига учта ўйинда зафар қучди. Черан эса "Бухоро" билан кечган баҳсда хет-трик муаллифи бўлди. Шунингдек у Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Шабаб Ал Аҳли Дубай" билан "Шаҳр Ходро"жамоаларининг мағлуб этилишида муносиб ҳисса қўшди. Лекин ҳаммаси чиройли кетаётган бир пайтда коронавирус туфайли Ўзбекистонда ҳам футбол ўйинлари вақтинча тўхтатиб қўйилди. 

"Мамлакатда каратин эълон қилингач, мен Тошкентда қолишни маъқул кўрдим, - дейди сербиялик легионер. - Дастлаб тез орада карантин тугайди деб ўйлагандим, лекин бундай бўлиб чиқмади. Натижада мураббийларимиз билан видео алоқага чиқиб уйда махсус дастур бўйича шуғулланишни бошладим. Уйдаги машғулотлар жисмоний формани бир текис ушлаб туришда ёрдам берди. Майдонга чиқиб тўп билан ишлай бошлаганимизда уйдаги машқлар қўл келди. Йўқса оғир бўларди".

 - "Буёғига чемпионат ўйинлари мухлисларсиз давом этади. Албатта, бўш трибуналар қаршисида тўп тепиш оғир, лекин на илож. Мен томошабинларсиз Бундеслигани кузатиб боряпман ва кўзимга ғалати кўриняпти. Жуда катта стадионлар бўм-бўш. Барибир футболда ишқибозлар кўз ўнгида ҳаракат қилиш бошқача туйғу беради. Ўйлайманки, тез орада яна мухлислар ўйингоҳларни тўлдириб ўтиришади".

Драган Черан ўз интервьюсида шунингдек ўзбекистонлик футболчилар ҳақида ҳам фикр юритди: 

- "Ўзбекистонда иқтидорли футболчилар кўп. Улар кўп меҳнат қилишади. Ўзимнинг жамоам мисолида айтадиган бўлсам, "Пахтакор"да 9-10 нафар яхши савиядаги футболчилар бор. Шулардан бири Жалолиддин Машарипов. Биз учун бу йилги мавсум яхши бошланди. Осиё чемпионлар лигасида уйдаги иккита ўйинни ғалаба билан якунладик. Насиб қилса бу йил албатта гуруҳдан чиқиб узоққа борамиз. Ҳозир эса эътиборимиз биринчи навбатда "Сўғдиёна" билан кечадиган ўйинга қаратилган. Ундан кейин "Бунёдкор"ни мағлуб этишга уриниб кўрамиз".

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+13   
12 июн 10:19:24
Emocciya
Худдики олдин мухлислар билан Тула стадионда уйнагандай гапирадими ))))))))))))))))))))))))))
+11   
12 июн 16:25:47
FC Bunyodkor ⭐
TOMJIQ_OLOT фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Драган Черан: "Аввалига бу мамлакат ҳақида деярли ҳеч нарсани билмасдим. Мен фақат "Бунёдкор" деган жамоа ҳақида эшитгандим ва Ривалдо келиб ўйнаб кетгани, Луис Фелипе Сколари ишлагани ҳақида билардим... " P/S. Тан олайлик, "БУНЁДКОР" нафақат Осиёда, балки Жаҳон футболида улкан ва машҳур Бренд! Олға, Бунёдкор!!!
Ha to'ri oka Uzbek futbolini butun dunyoga yaxshilab tanitgan jamoa bu Bunyodkor bo'ladi. Dunyoni qayeriga borib Uzbek futboli haqida kimdan so'rasayiz birinchi bo'lib Rivaldo Skolari Bunyodkordi etadi. Buni mana Cheranni o'ziyam etip turipdiyu. Shuni uchunam bizda Bunyodkor N_1
+10   
12 июн 10:25:26
Аббосхужа
Аввало Рузикул Бердиевга рахмат дейиш керак.
+8   
12 июн 13:50:30
TOMJIQ_OLOT
Драган Черан: "Аввалига бу мамлакат ҳақида деярли ҳеч нарсани билмасдим. Мен фақат "Бунёдкор" деган жамоа ҳақида эшитгандим ва Ривалдо келиб ўйнаб кетгани, Луис Фелипе Сколари ишлагани ҳақида билардим... "

P/S. Тан олайлик, "БУНЁДКОР" нафақат Осиёда, балки Жаҳон футболида улкан ва машҳур Бренд! Олға, Бунёдкор!!!
+8   
12 июн 13:00:09
ASA.Futboll
Шотага караб колган клубда хар доим уша майда камчиликлар учраб турса керак... бу камчилик Шотанинг футболдан узокдалиги билан боғлиқ...
+7   
12 июн 18:22:54
Inter fanat
Nasafda uynamaganingda paxtani tushingda kurarding yana qarshi chul deganinga ulaymi bir kun kelib kurishamiz javob berasan shu gaping uchun saksavul man uchun futbolchi emassan liga chempionovda kuraman xaqiqiy kuchingni
+6   
12 июн 10:33:29
CH E L S E A
Bunyodkor bilan öyinda, Bunyodkorga omad...
+3   
12 июн 12:01:52
Xorazm topchi
Черанга омад бу йил ОЧЛда ками б.н ярим финалгача боринглар Пахтакор анча кучайган хозир
+3   
12 июн 11:07:03
Davronbek Beshariq
Насиб килса худо хохласа ПАХТАКОР ни кучини ОЧЛ да курамиз. . ПАХТАКОР нинг ОЧЛ да омадини берсин. ПАХТАКОР нинг чемпионлар лигасида канчалик узокка бориши бу Узбекистон клублари учун квоталар сони кейинги йилларга купайишига сабаб булади..
+3   
12 июн 10:14:08
Farruhbek Mamarazikow
Голбан ва Черан Озбекистон фукоролигини олади дейиляпти тезкор студияга мехмонга чакирилар озлари айтиб берсин нияти бормикин термада ойнагани
+3   
12 июн 10:09:25
UzBekistanTEAMFCc
Қандайдр кичкинамас Пахтакорга мос бўлмаган футболчилар хатоси туфайли гурухдан чиқолмади. Бири химоячи бири дарвазабон.
+2   
12 июн 10:13:43
Farruhbek Mamarazikow
Голбан ва Черан Озбекистон фукоролигини олади дейиляпти тезкор студияга мехмонга чакирилар озлари айтиб берсин нияти бормикин термада ойнагани
   
12 июн 11:33:19
Sardor Real 92
Пахтакор шу турда Сугдиёна билан уйнайдими ёки
   
12 июн 10:38:39
Nozimboy
Farruhbek Mamarazikow фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Голбан ва Черан Озбекистон фукоролигини олади дейиляпти тезкор студияга мехмонга чакирилар озлари айтиб берсин нияти бормикин термада ойнагани
Ока голбан узбекистон фукоролигини оган
   
12 июн 10:15:26
Baggi
Cheran superliga tarixida Rivaldodan keyingi eng yaxshi xujumchi nazarimda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг