UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10ЕЛ. МЮ ва "Порту" клубларининг асосий таркиблари маълум  0 23:40Япония терма жамоаси ҳужумчиси 1 январь куни "Ливерпуль" сафига қўшилади  13 23:25Пулишич яна бир шахсий мукофотга эга чиқди  2 23:17Одил Аҳмедов ва Владимир Козак "Навбаҳор" машғулотларида қатнашишди  19 22:51"Интер" Льоренте билан шартнома имзолаши мумкин  1 22:27Бокуда Марказий Осиё футбол ассоциациялари учун ФИФА лойиҳаларини амалга ошириш бўйича семинар ўтказилди  1 22:18ЕЛ. "Лацио", "Севилья" ва "Краснодар" жамоаларининг асосий таркиблари маълум  1 22:10Суперлига-2019. Мавсумнинг энг чиройли голлари ТОП-30 (овоз беринг)  37 21:55Европа лигаси, 6-тур. "Стандарт" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум  3 21:35Зинедин Зиданнинг Родриго ва Винисиусдан кўнгли тўлиб бормоқда  4 21:11Симеоне Феликс ҳақида: "Жоао ўсишда давом этмоқда"  1 20:50Маурицио Сарри: "Ҳозир биз қуръа ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмайдиган босқичдамиз"  6 20:30АПЛ. Янгиланган энг қиммат рамзий терма жамоа билан танишинг  25 20:05Криштиану Роналду: "ЕЧЛ финалида "Реал" билан учрашишга рози бўлган бўлардим"  36 19:45Сане "Манчестер Сити" таклифини рад этди   2

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ" Янгиликлар

Драган Черан: "Озарбойжон? Мен Ўзбекистонда бахтлиман, Арвеладзенинг ҳам "Пахтакор"да қолиши аниқ"

"Пахтакор"нинг черногориялик футболчиси Драган Черан Озарбойжон нашрига интервью берди.

Озарбойжоннинг "Azerisport" нашри юртимизда фаолият кўрсатаётган черногориялик Драган Черан билан қилган суҳбат чоғида унинг Озарбойжондаги фаолияти, "Пахтакор"даги ишлари ҳамда Шота Арвеладзенинг "Нефтчи"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ олди.

- "Пахтакор"даги ишларингиз қандай кечмоқда?

- Мавсум мен ва жамоа учун ажойиб ўтмоқда. "Пахтакор" ОЧЛда ёмон таассурот қолдирмади, яхши иштирок этдик. Аллақачон мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритдик. Ўзим ҳам мавсум давомида кўплаб голлар уришга муваффақ бўлдим. Шу боисдан ҳам жорий мавсумни жуда яхши ўтмоқда, дейишга тўла асослар етарли.

- Ўзбекистон чемпионатида фаолият юритаётганизга 3 йил тўлди. Лигани ўзгартириш фикри туғилмадими?

- Йўқ. Ҳозирча чемпионатни ўзгартириш режаси туғилгани йўқ. Мен Ўзбекистонда бахтлиман.

- Озарбойжон премьер лигасига қайтиш эҳтимоли борми?

- Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Балки қачондир Озарбойжонга қайтишим мумкиндир, ким билади дейсиз.

- Озарбойжон клубларидан таклифлар тушдими?

- Баъзи жамоалардан таклифлар келди. Лекин "Пахтакор"да қолишни ва Ўзбекистонда яшашни афзал кўрдим.

- Озарбойжон чемпионатида икки мавсум тўп тепгансиз. Ўзбекистон лигаси билан таққослай оласизми?

- Ўйлашимча, Озарбойжон ва Ўзбекистон чемпионатида савия ва даража борасида бир хил. Иккала лигада ҳам футбол ўйнаш осон эмас. 

- "Симурғ" жамоасида ўйнаб юрган пайтингизда "Қорабоғ"га ўтиш варианти туғилганди. Лекин ўшанда "Қорабоғ"га ўтмаганингиздан афсусланмайсизми?

- Ҳа, мени "Қорабоғ" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Лекин улар оз пул эвазига яхши форвардни қўлга киритишни исташганди. Мен эса табиийки бунга кўнмаганман.

- Айтишларича, сизни ўшанда резерв футболчи сифатида кўришган. Балки шунинг учун "Қорабоғ"га ўтмасликка қарор қилганмидингиз? Агарда яна Гурбан Гурбанов билан ишлаш имконияти туғилса бундан фойдаланармидингиз?

- Ҳа, мен ўшанда захирада қолишни ва ўйинга сўнгги 20-25 дақиқаликда тушишни истамаганман. "Симурғ"да ҳаммаси яхши кетаётганди, футболчи сифатида анча ўсишга ҳам эришганман. Гурбан Гурбанов жуда яхши мутахассис. Бежизга Озарбойжонда қаторасида 7 йилдан буён энг яхши эмас. 

- Айни пайтда "Пахтакор" рулидаги Шота Арвеладзе Бокунинг "Нефтчи" жамоасига келишга яқин бўлган. Агарда ўшанда Арвеладзе "Нефтчи"га келса, унда сиз ҳам Арвеладзени ортидан Озарбойжонга қайтган бўлармидингиз?

- Бу ҳаммаси миш-миш. Шота Арвеладзе "Пахтакор"да қолиши аниқ.

- Охирги пайтларда чемпионатимиз интригаси тушиб бораётгани, унга аввалгидек қизиқиш йўқлиги айтилмоқда. Қўшимчасига "Симурғ", "Баки", "Хазар-Лянкярана" йўқ...

- Рақобат жуда кам. Санаб ўтган жамоаларингиз йўқ. Буларни эса меҳмонда мағлуб этиш жуда қийин масала бўлган.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

+11   
04 ноя 13:24:18
Равшанбек-ота
Драган хеч каекка кетмайди ! У уз фаолиятида " Пахтакор " жамоасини хуш куриб турибти ! Омадингни берсин Черан ! Олдинда хали сен билан килинадиган ишлар куп Драган !
+8   
04 ноя 13:28:32
Faxriddin Yuldashev
Ўзбекистон жаннатмакон ўлка шунинг учун яшаш ва шу мамлакатда футбол ўйнаш ёқади дебсан омад сенга ва Пахтакорга очл да Ўзбекистон шарафини муносиб химоя қилинглар
+8   
04 ноя 13:22:42
Ultraspaxtakor
Ceranga gap yoq uni uzodan zarbalari bow bn oyini va bir tepar uslibdi zarbalariga koz temasin nasb qsa kamida yana 3 yil foyda beradi
+5   
04 ноя 19:04:17
Вадим Карленович Абрамов
Юртимизда ойлигини халоллаб олаётган уч легионер бор, булар Черан, Касян ва Голбан! колган легионерлар хафа булманглар уйинларинг нол!
+5   
04 ноя 14:01:01
muxlis 0909
Узбекистон фукаролигини олиб Узбекистон термасида уйнаш хохишинг борми деб сураганида фикрини билиб олар эдик
+5   
04 ноя 13:59:53
раванелли
Супер
Драган
Чемпион
+4   
04 ноя 14:46:43
shakhzod_mamurov
Драган Черан

Туғилган санаси: 6 октябрь, 1987 йил

Ўйнаган жамоалари:

2004-10 "Смедерево" Сербия 129 ўйин, 18 гол
2006 "Железничар" Сербия 6 ўйин, 4 гол
2007—08 "Млади Радник" Сербия 12 ўйин, 10 гол
2009—10 "Вестерло" Бельгия 3 ўйин
2011—12 "Хапоэль" Исроил 10 ўйин
2012—13 "Маккаби" Исроил 24 ўйин, 7 гол
2013—15 "Семурғ" Озарбайжон 57 ўйин, 27 гол
2015 "Хажир" Саудия Арабистони 13 ўйин, 2 гол
2016 "Вардар" Македония 12 ўйин, 5 гол
2016-18 "Насаф" Ўзбекистон 48 ўйин, 34 гол
+4   
04 ноя 14:03:09
From Yakkabag
Cheran Serbiyalikku
Nima adashmovchilik bor bu yerda
+3   
04 ноя 16:08:25
Davronbek Beshariq
Чераннинг узбекистонда ишлари яхши . Куз тегмасин. Шундай чиройли, гузал, тинч, жаннатмакон давлатдан каерга хам кетади.
+3   
04 ноя 14:08:08
Navbahor Manchester Yunayted Oʻzbekiston
Eshitdikda!!!!!!!
OʻZBEKISTON- Qirgʻiziston oʻyini TVda translyatsiya qilinmaydi yoxud Abramovdan babayanga taqlid
+2   
04 ноя 16:19:28
Davronbek Beshariq
Navbahor Manchester Yunayted Oʻzbekiston фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eshitdikda!!!!!!! OʻZBEKISTON- Qirgʻiziston oʻyini TVda translyatsiya qilinmaydi yoxud Abramovdan babayanga taqlid
Сабаби бормикан узи ёки бабаяндан мерос колдими , шунанака галати карорлар чикариш асабларни бузади, ён кушнилар билан буладиган уйинни куриш узок вилоятдагиларга эмасми.
+2   
04 ноя 16:11:49
aral2019
сузсиз энг якши легионер термага тортиш керак
+2   
04 ноя 14:40:10
polygon
CHeran birinchi Nasafga kelagndi
+1   
04 ноя 21:52:41
Хайдаров Бахтиёр
Вадим Карленович Абрамов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Юртимизда ойлигини халоллаб олаётган уч легионер бор, булар Черан, Касян ва Голбан! колган легионерлар хафа булманглар уйинларинг нол!
Элгужа Григалашвили хам ёмон куринмаяпти.
+1   
04 ноя 16:05:52
Davronbek Beshariq
Чераннинг узбекистонда ишлари яхши . Куз тегмасин. Шундай чиройли, гузал, тинч, жаннатмакон давлатдан каерга хам кетади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг