UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  0 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  3 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3

Дмитрий Градиленко: "2009 йилда "Локомотив" ҳаваскор кўринишда эди" Янгиликлар

Дмитрий Градиленко: "2009 йилда "Локомотив" ҳаваскор кўринишда эди"

Бугун шархловчи, «ГрадиленКо» футбол агентлиги асосчиси ва «Зенит-Пенза» клубининг спорт директори иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Тошкентга илк бор 1985 йил Собиқ Иттифоқ ўсмирлар терма жамоаси билан мусобақада қатнашиш учун келгандим. Ўшанда биз турнирда ғолиб бўлганмиз. 2009 йилда таниқли дарвозабон Александр Филимоновнинг "Локомотив"даги ўйинларидан бирини кўриш мақсадида келгандим. Сашанинг "Локомотив"га ўтиши жуда тез ҳал бўлган. Бу билан унинг катта футболдаги фаолиятини давом эттиришига ҳисса қўшганман. Ҳозир Филимонов Туланинг "Арсенал" клубида ўйнамоқда", - дейди Дмитрий Градиленко.

2009 йил келганимда "Локомотив" талабалар шаҳарчасида ўйинини ўтказганди. Барчаси ҳаваскор кўринишда эди. Кеча бу жамоанинг янги стадиони ва базаси билан танишдим. Ўзгаришлар катта кўламда. Футбол ривожланишини ҳукумат қўллаб-қувватлаётгани, мамлакат Президенти Ислом Каримовнинг шахсан эътибори юқори эканлигини биламан. Ўсмирлар ва ёшларнинг жаҳон чемпионатида ўйнаётгани бекорга эмас. Аҳмедов ва Денисов Россиядаги яхши номга эгалар. Одил қишда "Краснодар"га кўчиб ўтади. У "Анжи"да бир текисда ўйин намойиш қилди. Денисов "Локомотив" билан жадвалда пешқадамлик қиляпти.

Футболчиларнинг янги жамоаларга ўтишида кўп нарса уларнинг ўзига боғлиқ. Агентларнинг ҳиссасини жуда катта деб айтмайман. Аксарият вазиятда футболчиларнинг савияси барчасини ҳал қилади. Клублар ўзаро музокара олиб борганда ўйинчининг нархи юқори бўлади. Агент таклиф қилганда эса нарх тушиб кетади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика