Диёржон Туропов терма жамоамизга омад тилади
11 окт 2018 23:46
Янгиликлар
Диёржон Туропов терма жамоамизга омад тилади
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Диёржон Туропов олдиндаги учрашувлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- "Пахтакор"га қарши баҳс учун тайёргарлик аъло даражада кетмоқда. Мураббийларнинг кўрсатмалари асосида машғулотларни кучайтиряпмиз. Жамоанинг бир неча футболчилари миллий терманинг йиғинига бориб қўшилган. Албатта, етакчи футболчиларнинг ўрни ҳар қандай жамоада билинади.
3 ой давомида жароҳатим сабабли "Локомотив"нинг ўйинларида қатнаша олмадим. Жамоада рақобат жуда ҳам кучли. Барча футболчининг ўрнини ёпа оладиганлар бор. "Бухоро"га қарши баҳсда жисмоний ҳолатим томондан бироз қийналдим. Аммо аста-секинлик билан олдинги жанговор ҳолатимни тикламоқдаман. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда жамоага иложи борича кўпроқ ёрдам беришга ҳаракат қиламан.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон миллий термасига омад тилайман
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар