UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  59 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1

Диёр Имомхўжаев: "Суперлига форматининг ўзгариши борасидаги гап-сўзлар асоссиз" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Суперлига форматининг ўзгариши борасидаги гап-сўзлар асоссиз"

Теглар :  Суперлига
ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев Суперлига формати ўзгариши мумкинлиги борасида фикр билдирди.

У бу ҳақда ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

"Аллақачон 20-тури якунига етган Ўзбекистон Суперлигасининг формати ўзгармайди.

Аввалдан белгилаб қўйилганидек, Суперлига клублари 22-турдан кейин иккига бўлинади. Дастлабки олти ўрин эгалари кейинги 10та тур давомида чемпионлик курашини ўзаро давом эттиради. Кейинги олтилик эса Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун рақобат ҳосил қилади.

Бунда "олтин очко" қоидаси ўз кучини сақлаб қолади. Профессионал футбол лигаси мавсумнинг қоқ ўртасида чемпионат формати ўзгаришини мантиқсиз иш деб ҳисоблайди. Бунгача бўлган гап-сўзлар эса ҳеч қандай асосга эга эмас", - деб ёзди Д.Имомхўжаев.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика