UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59МЮ йирик трансферни амалга ошириш ҳаракатида  2 11:38"Локомотив" Азизбек Ҳайдаров ва Тимур Кападзега омад тилайди  7 11:34"Удинезе" "Реал" форварди билан шартнома имзолайди  1 11:11Равшан Эрматов ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади  37 11:10ЦСКА "Интер" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 11:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  0 10:44Неймар ПСЖга клубдан кетишни хоҳлаётганлигини айтди  12 10:20Виктор Вальдес "Барселона" ёшлар жамоасини бошқаради  1 09:59Почеттино Эриксеннинг қолишига умид қилмоқда   1 09:45“Наполи” Пепе учун курашга қўшилди   0 09:27Де Хеанинг “Манчестер Юнайтед”даги маоши оширилади   9 09:23“Арсенал” “Селтик”ка янги таклиф билан чиқади   4 08:50“Реал” ҳужумчиси учун Италия клублари кураш олиб боради   6 08:35Магуайрнинг “Манчестер Юнайтед”да қанча маош олиши маълум бўлди   17 08:20Почеттино “Тоттенхэм” раҳбариятидан Себальос трансферини тезлаштиришни сўради   1

Суперлигага қайтган "Динамо" "Насаф" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Динамо" "Насаф" билан дуранг ўйнади

Теглар :  НасафДинамо
Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 1-тур

"Динамо" — "Насаф" 1:1
9 март 2019. Самарқанд. "Динамо" стадиони. 16:00.
Ҳакамлар
: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов.

Голлар: Дилшод Саитов 12, - 0:1 (Хуршидбек Мухторов). Амиржон Сафаров 51, - 1:1 (Сардор Эминов)

“Динамо”: 12. Шоҳруҳжон Эшбўтаев (1.Ботирали Эргашев, 62), 2.Локаев Миркомил, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 6.Акмал Холмуродов (С), 10. Амиржон Сафаров (14.Вохид Шодиев, 75), 11. Қадамбой Нурметов, 16. Бобур Қосимов, 18. Аббос Шодмонов, 21. Дамир Темиров (7.Жасур Азимов, 66), 23. Сардорбек Эминов, 27.Ихтиёр Тошпулатов.
Захира: 9.Низомжон Норов, 17.Отабек Нарзуллаев, 20.Сирож Ҳамроев, 26.Комил Шарофутдинов, 34.Абдураҳмонов Шоҳруҳбек, 44.Дилмурод Каримов.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 8.Дилшод Саитов, 9.Ҳумоюн Муртозаев, 18.Бобир Давлатов, 19.Сардор Абдураимов, 22.Акмал Мозговой (20.Ислом Кенжабоев, 79), 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 77.Ойбек Бозоров (10.Бобир Абдихолиқов, 71), 92.Умарбек Эшмуродов (С).
Захира: 35.Абдувоҳид Неъматов, 3.Илҳомжон Алижонов, 15.Жўрабек Маннонов, 16.Алишер Юсупов, 17.Дониёр Нарзуллаев, 30.Худоёрхон Сагдуллаев, 34.Шерзод Насруллаев

Огоҳлантиришлар: Ҳакимхон Аламхонов 82.



Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


Динамо

Амиржон Сафаров - 51'

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 12'

45'
90'
51'  Амиржон Сафаров
51'  Сардор Эминов
62'  Шоҳруҳ Эшбўтаев (Ботирали Эргашев)
66'  Дамир Темиров (Жасур Азимов)
77'  Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев)
82'  Ҳакимжон Аламхонов
12'  Дилшод Саитов
12'  Хуршидбек Мухторов
71'  Ойбек Бозоров (Бобур Абдухолиқов)
79'  Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев)
90'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)



90+9. ЎЙИН ТУГАДИ. "Динамо" - "Насаф" 1:1

90+8. ЗАРБАААААААААААА! Дилшод Саитов жарима тўпини амалга оширди, хавфли лекин бирозгина ноаниқ бўлди!

90+6. "Динамо"нинг хавфли ҳужуми! Жасур Азимовнинг зарбаси голга айланмади

90. Бош ҳакам ўйинга 8 дақиқа қўшиб берди, боя Ботирали Эргашев майдонга тушиши чўзилиб кетгани ёдингиздадир

90. Ўзгариш. "Насаф". Ислом Рашидхонов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди

89. ЗАРБАААААААААААААА! Бобир Абдихолиқовнинг зарбаси Холмуродовга тегиб майдонни тарк этди, сал қолса гол бўларди!

85. "Динамо" футболчилари у қадар шошилишмаяпти, "Насаф" эса ғалаба қозонмоқчи

82. Огоҳлантириш. "Динамо". Ҳакимхон Аламхонов

79. Ўзгариш. "Насаф". Акмал Мозговой ўрнига Ислом Кенжабоев тушди

77. Ўзгариш. "Динамо". Амиржон Сафаров ўрнига Воҳид Шодиев тушди

75. ЗАРБА! Жасур Азимовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

71. Ўзгариш. "Насаф". Ойбек Бозоров ўрнига Бобир Абдихолиқов тушди

70. ЗАРБААА! Бобур Давлатовнинг кучли зарбасини Ботирали Эргашев қайтарди! 

66. Ўзгариш. "Динамо". Дамир Темиров ўрнига Жасур Азимов тушди

63. ГОЛ! Ғолиб Ғайбуллаев ўйиндан ташқари ҳолатда гол урди, қанот ҳаками буни кўрди ва гол инобатга олинмади.  

62. Ўзгариш. "Динамо". Шоҳруҳ Эшбўтаев ўрнига Ботирали Эргашев тушди

62. Захирадан дарвозабон Ботирали Эргашевнинг майдонга тушиши анча вақтни талаб қилди

57. Шоҳруҳ Эшбўтаев оёғидан жароҳат олган ва майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этмоқда...

51. Сардор Эминовнинг узатиб берган тўпини Сафаров боши билан дарвозага йўллади ва собиқ клубига гол урди - 1:1.

51. ГОООООООООООООООООООООООЛ! АМИРЖОН САФАРОВ! 1:1  Видеони телеграмдаги каналимиздан КЎЧИРИБ ОЛИШ мумкин. 


 



49. "Динамо"нинг қарши ҳужуми, Қадамбой Нурметов тўпни олдириб қўйди.

48. "Насаф" жарима тўпига эга бўлди, узатилган тўпни Эшбўтаев қайтариб юборди

46. Иккинчи тайм бошланди



45+1. Дастлабки бўлим тугади. Ҳозирча "Насаф" олдинда 1:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. "Динамо"нинг барча жарима тўпларини Сардор Эминов бажармоқда. Аммо ҳозирча ҳеч бири хавфли чиққани йўқ.

39. Майдон марказида Амиржон Сафаров ва Акмал Мозговой ўртасида кичик тўқнашув келиб чиқди. Ҳакам барачасини тезда ҳал қилди

36. "Динамо" узоқ масофадан жарима тўпига эга бўлди. Эминов тўпни ошириб берди, аммо ҳакам мезбонлар ҳужумда қоида бузишди деб топди.

30. Эшбўтаев бугун негадир ишончсиз ҳаракат қилмоқда. Бутун стадион унинг ҳаракатларида хавотирда. Лекин Даврон Файзиев ҳозирча уни алмаштирмоқчи эмас

26. Ойбек Бозоров чап қанотдан олдинга ўтди ва Бобур Қосимов томонидан йиқитилди. Жарима тўпини Бобур Давлатов амалга оширди, аммо Муртазоев тўпга ета олмади!

"Насаф"нинг жорий мавсумдаги илк голи муаллифи - Дилшод Саитов ажойиб иқтидор соҳиби!

Саитов "Насаф"даги ўйинлари, айниқса кучли зарбаси ва супер голлари билан машҳур бўлган Алишер Юсуповнинг жияни. Кўринишидан, Юсупов жиянига узоқдан қандай тепишни алоҳида ўргатган. Қойил! Гол ростмана Юсупов услубида урилди, - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида. 

24. Хавфли вазият! Миркомил Локаев ва Амиржон Сафарв рақиб жарима майдони ичида имкониятга эга бўлишди, аммо зарба кучсиз чиқди!

20. "Динамо" гол ўтказгач кўпроқ ҳужумга ўтмоқда. Аммо ҳозирча наф бўлмаяпти

15. Сардор Эминов жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди.

12. ГООООООООООООООООООООЛ! 0:1. Дилшод Саитовнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси дарвозабоннинг хатосидан сўнг дарвозага кириб кетди. Видеони телеграмдаги каналимиздан КЎЧИРИБ ОЛИШ мумкин.



 


9. Яқин ўтмишда бирга футбол ўйнаган Рўзиқул Бердиев ва Даврон Файзиев 



7. "Динамо" вакиллари илк ҳужумни ташкил этишди. Бироқ Сафаров тўпни ўзига бўйсундира олмади

1. Яна хавфли вазият! Бурчак тўпидан сўнг "Динамо" дарвозаси томон зарба берилди, бироз ноаниқ! 

1. Хавфли вазият! "Насаф" ҳужумга ўтди ва Рашидхоновнинг тўп узатишидан кейин Аламхонов сал қолса автогол соҳиби бўлиши мумкин эди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



- Учрашув Сирожиддин Сайфиев хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланди



- Самарқанддаги стадионда янги мавсум очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда ва давлатимиз байроғи кўтарилди.


- "Динамо" стадионида концерт тадбирлари бўлиб ўтди        

- Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.




Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг