UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

"Динамо" Жоэль Кожони "Истиқлол"га сотишни истамади. Футболчи мураббий ва клуб директорини айбламоқда Янгиликлар

"Динамо" Жоэль Кожони "Истиқлол"га сотишни истамади. Футболчи мураббий ва клуб директорини айбламоқда

Эроннинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" клубидан Жоэль Кожони сотиб олишга уринди.

Бироқ "Динамо" қирғизистонлик ҳужумчини 300 минг долларга сотишга рози бўлмади. Бу ҳақда Кожонинг турмуш ўртоғи маълум қилди. Маълумотларга кўра, Жоэлнинг товон пули 1 миллион долларга тенг бўлган.

Кеча тунда Эронда трансфер ойнаси ёпилди ва энди Кожо "Динамо"да қолиши аниқ. Футболчининг Самарқанд клуби билан 2025 йил охиригача шартномаси бор.

Футболчининг ўзи Қирғизистон ОАВга қисқа интервью берди"Энг катта мақсадим ҳали олдинда. Бироқ мураббийим ва клуб раҳбарияти келиб тушган таклифни рад этишди. Бу ҳолат юрагимга оғир ботди. Бу мураббий ва клуб раҳбарияти ҳаётимни барбод қилишди.

Мураббий ва раҳбарларни менга нисбатан қилган иш учун Аллоҳ кечирмайди. Мен футболга бўлган бор умидимни йўқотдим, дўстлар, футбол ўйнаш учун умуман кайфият, хоҳишим йўқ", - деди Кожо. 



"Менимча ҳақиқатни айтиш керак. Эрон клуби трансфер учун 300.000$ таклиф қилди. Тунги соат 00:30 га қадар музокара давом этди. Сўнгги лаҳзада "Динамо" директори мураббий кўрсатмасига кўра шунчаки қўнғироқларга жавоб бермай қўйди. Мураббий йил бошида агар кучли клуб Кожога таклиф билан чиқса уни қўйиб юборишини ва футболчи учун хурсанд бўлишини айтганди. Ўшанда 100.000$ га қўйиб юборишга рози бўлганди. Ҳозир эса 3 март кўп таклиф қилишди. Кун бўйи улар бизни умидлантиришди ва сўнгги лаҳзада трансфер амалга ошмай қолди", - деди футболчининг турмуш ўртоғи.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика