UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  20 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

Дилявер Ваниев: “Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан” Янгиликлар

Дилявер Ваниев: “Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан”

“Шўртан” – “Машъал” (1:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида муборакликлар бош мураббийи Дилявер Ваниев иштирок этди.





- Ўйин ҳақида гапирсам, рақиб дарвозаси олдида бир қатор имкониятларга эга бўлдик, афсуски, улардан фойдалана олмадик. “Шўртан” эса битта вазиятни яратди ва бундан гол уриб кетди. Футболда шунақа ҳолат учраб туради. Ушбу мағлубиятни бўйнимга оламан. Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. 

- Жамоангиз чап қанотдан ҳужум ташкил қилишда қийинчиликга дуч келди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Айнан шу қанотлдан биз бир қатор ҳужумлар ташкил қилдик. Қийинчиликга дуч келганимиз йўқ. Нафақат икки қанотдан, шу билан биргаликда марказдан ҳам кўплаб ҳужумларни ташкил қилдик. Футболда битта вазият бўлиши ҳам мумкин. Футболчилар эса бундан фойдаланиш керак.

- Охирги вақтларда “Шўртан” жамоаси “Машъал” учун ноқулай рақибга айланаётгандек...

- Қайсидир маънода ҳа. “Шўртан” ноқулай рақиб деса ҳам бўлади. Про лигада кўпроқ югуриш ва ҳаракат қилиш керак. Ушбу жамоага қарши уйда ва сафардаги баҳсларда ҳам имкониятларга эга бўлсакда, фойдаланишда омадимиз келмаяпти. 

- Худоёр Сагдуллаевнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- У ҳали тўлиқ имкониятларини кўрсагани йўқ. Аммо, у кўп нарсага қодир футболчи. 

- Cакаев аслида жамоада қандай вазифани бажаради?

- Жамоа академияси директори. Шунингдек, маслаҳатчи мураббий сифатида ёрдамлашади. Унинг катта тажрибаси бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика