Дилявер Ваниев: "Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо фойдалана олмадик"
28 авг 2022 20:37
Янгиликлар
Дилявер Ваниев: "Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо фойдалана олмадик"
Про-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Бугунги ўйинда ғалаба кутгандим. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо фойдалана олмадик. Бизга ғалаба зарур эди. Бу турда асосий рақобатчилардан "Андижон" ва "Бухоро" 3 очкога эга бўлишди. Хатоларни таҳлил қиламиз, камчиликлар устида ишлаймиз.
Навбатдаги турда "Андижон" билан ўйнаймиз. Бу ўйинга дарҳол тайёргарликни бошлашимиз зарур. Жиддий учрашув, осон ўйин бўлмайди, бироқ бизга олдимиздаги вазифани бажариш учун фақат ғалаба зарур.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар