Дилшод Шарофетдинов Малайзия суперлигасида дублга эришди

Narzulla Saydullayev
11 май 2014, 13:32
Малайзия суперлигасининг 15-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Дилшод Шарофетдинов тўп тепаётган "Симе Дарби" жамоаси ўз уйида "Саравак ФА"ни қабул қилиб 3:2 ҳисобида зафар қучди. Қувонарлиси мезбонлар сафида Шарофетдинов дублга эришди. Ҳамюртимиз 30 ва 45+4-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. 90+3-дақиқада Дилшод ҳакам томонидан огоҳлантирилди. 

"Симе Дарби" 22 очко билан мусобақа жадвалининг 7-поғонасида бормоқда. Клуб кейинги ўйинни 17 май куни сафарда чемпионат пешқадами "Селангор" клубига қарши ўтказади.

"Симе Дарби" - "Саравак ФА" 3:2
Голлар
: Дилшод Шарофетдинов 30, 45+4, М.Саидин 84 - Чантуру 8, Гриффитс 22.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia