

3:3 ҳисобида ўз якунига етган ўйиндан кейин Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Раҳматовнинг фикрлари билан қизиқдик.
"Ўйинни яхши ўтказдик, Озарбойжон кучли жамоа. Кўрганингиздек асосий ўйинчилари бразилияликлар. Биз учун ҳисоб энг муҳим жиҳат эмас эди, шунга қарамай йигитлар яхши ўйнашди.
Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттираяпмиз, бу йўлда мана шундай кучли жамоалар билан ўйнаб малакамизни ошириб бораяпмиз. Машғулотларда ўрганаётган нарсаларимизни ўртоқлик ўйинларида синаб кўраяпмиз.
Мақсадимиз - Колумбияда ўз ўйинимизни намойиш этиш. Чунки, у ерга шунчаки дам олгани эмас, ўзбек футзали қай даражада ўсиб бораётганини кўрсатиш учун борамиз", - дейди Раҳматов.



