UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Рақиблар Хитой, Қатар ва Уммон  36 14:04"Kelajak League-2017". Мусобақанинг 8-тури ортда қолди  0 13:59Ўзбекистон ёшлар (U19) терма жамоасининг БАА устидан қозонган ғалабасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:28Манданда - Франция чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчи, Неймар иккинчи  3 13:23Умид Аҳмаджонов ФИФА гала-оқшомида жаҳон футболи намояндалари билан учрашди  5 13:21Рамзан Қодиров Бухорога келди. “Бухоро” сухандони эса унинг ишини такрорлади   47 13:13Буниси қизиқ бўлди: ФИФА сўровномасидаги "ғалати" овозлар  11 13:10Кеча Франция учун ажойиб кун эди ФОТО  0 12:31Olamsport: Мурод Хонтўраев жанг қилади, теннисчиларимизнинг бугунги иштироклари ва бошқа хабарлар  1 12:23Нега "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлардан сўнг турли воқеалар юзага келмоқда?  103 12:14The Best маросимининг 10та энг ажойиб сурати  9 12:13Футбол юлдузлари ФИФА сўровномасида кимларга овоз беришди?   3 11:42Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 11:41Омар Моманидан карикатура: Яна Роналду ғолиб бўлди  3 11:31Роналду: "Месси-Роналду даври якунлангани йўқ, у энди бошланяпти"  16

Дилшод Нуралиев: «Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз» Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: «Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз»

18 октябрь куни Дилошод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Панама ўсмирлар терма жамоасига қарши БААдаги жаҳон чемпионатида ўзининг илк учрашувини ўтказади.

Мазкур учрашувдан бир кун олдин, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ЎФФ матбуот хизмати учун экслюзив интервью берди.

Қуйида мазкур интервьюни тўлиғича ўқишингиз мумкин.

«Жаҳон чемпионати баҳсларига сўнгги бир йил давомида тайёргарлик кўрдик. Гуруҳдаги тўрт жамоа ҳам бир хил савиядаги жамоа. Фаворит ёки аутсайдер йўқ, шундай экан гуруғ босқичида ҳеч кимга осон бўлмайди», - дейди Нуралиев.

«Панамага қарши илк ўйинимизда бизга осон бўлмайди. Ҳар бир жамоани ўз олдига қўйган мақсади бор. Улар мана шу мақсад йўлида ҳаракат қилади, интилади. Гуруҳдаги илк ўйинимизда ҳам, кейинги ўйинларда ҳам футболчилар мухлислар олдида ўз ватани шаънини, қолаверса Осиё қитъаси чемпиони сифатида қитъамиз шаънини ҳам муносиб ҳимоя қилиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишади. Яна бир марта қайтаришим мумкин, гуруҳимизда осон ўйин бўлмайди».

«Жаҳон чемпионатида дунёнинг энг кучли 24 жамоаси иштирок этади. Ҳеч бир жамоа бу ерга шунчаки ўйнаб кетиш учун келмайди. Ҳар қандай терма жамоа учун жаҳон чемпионатида иштирок этиш бу - шараф», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи. Жаҳон чемпионатига ташриф буюрган ҳар бир терма жамоани ўз олдига қўйган мақсади бўлгани каби, бизнинг терма жамоамизнинг ўз мақсади ва режалари бор».

«Мусобақанинг илк кунида ўтказилган икки учрашувнинг кўриб шундай ҳулосага келиш мумкинки, илк ўйинда ўз ҳаёжонини босиб ололган ва ҳам руҳий, ҳам жисмоний тарафдан ким яхшироқ тайёрлана олган бўлса, ўша жамоада ташаббус кўпроқ бўлади. Масалан, Бразилия ўсмирлар терма жамоаси илк учрашувда Словакияни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мазкур ўйинда бундай катта фарқ билан ғолиб чиққан бразилияликлар, учрашувда руҳий жиҳатдан анча устунликка эга бўлганликлари кўзга ташланди. Қолаверса, Бразилия ўйинни жуда ҳотиржам тарзда ўтказди. Бу эса, якунда ўз самарасини берди», - дейди Нуралиев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи илк ўйинга руҳий жиҳатдан яхши тайёргарлик кўриш жуда муҳим эканлигини таъкидлади. Мураббийлар штаби бу борада футболчилар билан етарлича суҳбатлар олиб борилганига алоҳида урғу берган.

«Осиё чемпиони сифатида Жаҳон чемпионатида иштирок этиш, масъулиятни икки хисса оширади. Сўнгги бир йил давомида жароҳатлари туфайли асосий таркибимизнинг бир нечта футболчиларини йўқотган эдик. Аммо, шурки, Дукентда ўтказилган сўнгги йиғинимизда, жароҳат олган бир қатор футболчиларимиз жароҳатларидан қутулиб, яна сафимизга қайтишди», - дейди Нуралиев.

«Муҳиддин Одилов, Илҳом Абдуғаниев ҳамда Улуғбек Давлатовлар жароҳатлари сабаб, БААга биз билан кела олишмади. Шукров ҳамда Ҳамдамовлар эса, жароҳатидан қутулиб сафимизга қайтишди. Ушбу йўқотишларга қарамай, мундиалда яхши иштирок этиб, бизга бўлган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз».

«Футболчилардан умидим катта. Футболчиларда ҳам ўзларига бўлган ишонч катта. Умид қиламанки, Жаҳон чемпионати баҳсларида муносиб иштирок этамиз ва барчанинг ишончини оқлаймиз», - дейди Дилшод Нуралиев ЎФФ матбуот хизматига берган эксклюзив интервюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   310
"Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди "Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди
Олий Лига 25-тур доирасидаги “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор”...  153
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  204
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: