Дилшод Комилов: "Бу биринчи чемпионлигим. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман"
03 ноя 2024 12:21
Янгиликлар
Дилшод Комилов: "Бу биринчи чемпионлигим. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасман"
Суперлигада "Локомотив"ни мағлуб қилиб, чемпионликка эришган "Насаф" футболчиси Дилшод Комилов илк соврини ҳақида гапирди.
Қайд этиш керак, Комилов биринчи даврани айнан "Локомотив" таркибида ўтказганди.
- Қашқадарё аҳолисини, "Насаф" жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Барча мухлисларимизни хурсанд қилганимиздан хурсандман. Бу фаолиятимдаги илк чемпионлик соврини бўлди. Бу ўзгача хиссиётлар тақдим қилар экан. Бу билан тўхтаб қолиш ният йўқ. Чемпионликни янада кўпроқ қўлга киритишни ният қилганман.
- Ўйин олдидан чемпионлик учун мукофот пуллари ваъда қилиндими?
- Йўқ. Ҳеч нима дейилмади. Мухлислар учун ўйнашимизни айтишди, - деди футболчи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар