

Диего Симеоне Ла Лигада бир жамоа бош мураббийи сифатида ўткаган учрашувлар сони бўйича янги рекордчига айланди — 425.
У Мигель Мунёснинг рекордини янгилади. вақтида Мунёс "Реал" устози сифатида 424 та учрашув ўтказган.
Шунингдек, Симеоне ҳамкасби Луис Арагонес билан, "Атлетико" мураббийи сифатида барча мусобақалардаги учрашувлар сони бўйича тенглашиб олди — 612.



