
Ўйлашимча, эртанги ўйин "Барселона" билан ўтказган ўйинларимиз ичидаги энг кескин баҳс бўлади. Каталонияликлар ҳозир ўзларининг идеал формасидалар. Рақибимиз эртанги ўйиндаёқ тўқнашув тақдирини ҳал этишга уриниб кўришади. Биз ўзимизни фаворит дейишимиз тўғри эмас. Бу қўпол эшитилади. Мен ундай демаган бўлардим. "Барселона"га етарлича қаршилик қилишга ҳаракат қиламиз. Бу учрашув фантастик тарзда кечади деб ўйлайман. Бизни жуда муҳим беллашув кутиб турибди. Менимча, эратага "Барселона" "Реал"га қарши қандай ўйнаган бўлса, бизга қарши ҳам шундай ҳаракатланади.