

Форвард 62-дақиқада рақибга тирсаги билан зарба бергани учун сариқ карточка билан жазоланган эди. 6 дақиқа ўтиб Диего Коста рақиб дарвозасини ишғол қилди ва уни нишонлаш учун футболчи мухлислар олдига борди. Натижада мухлислар орасида тиқилинч юзага келди ва ҳакам бу ишни нотўғри деб ҳисоблаб, форвардга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.




