Диего Коста 413 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди

Aslanov Jasurbek
19 фев 2017
“Челси” ҳужумчиси Диего Коста Англия кубогининг “Вулверхэмптон”га (2:0) қарши баҳсида 89-дақиқада рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.

28 ёшли ҳужумчи 22 январдан буён илк марта гол уришга эришди. Охирги марта у АПЛ доирасида “Халл” жамоасига тўп киритган эди.

Шу тариқа Коста ўзининг 413 дақиқалик голсиз сериясига барҳам берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports