Дидье Дрогба: «Челси»га гол ура олмаганимдан афсусдаман»

Narzulla Saydullayev
27 фев 2014
«Галатасарой» ҳужумчиси Дидье Дрогба ЕЧЛ 1/8 финали дастлабки ўйини доирасида ўз фикрларини билдирди.
«Бугун мен учун ўзгача кун бўлди. Гол уриш учун яхши имконият бўлди, бироқ ундан фойдалана олмадим.

Яхши ўйин намойиш этиб ижобий натижага эришдик. Қоғозда «Челси» биздан кучли, бироқ иккинчи бўлимда ўзимизни нималарга қодир эканлигимизни кўрсатдик. Энди «Стэмфорд Бридж»да ҳам шундай ўйин намойиш этиш керак», – дейди ивуарлик футболчи.

«Челси» – «Галатасарой» учрашуви 18 март куни бўлиб ўтади.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru