Дидье Дешам: “Бир кун келиб Зидан Франция терма жамоасини бошқаради”

22 мар 2019, 08:31
Франция терма жамоасининг айни дамдаги бош мураббийи Дидье Дешам бир кун келиб мамлакат бош жамоасини “Реал” устози Зинедин Зидан бошқаришига ишонмоқда.

“Бир кун келиб Зидан Франция терма жамоасини бошқаради. Аниқ қачон эканлигини билмайман. Бу анча эрта ёки кечроқ содир бўлиши мумкин. Билмайман. Аммо бу унинг учун мантиқий қадам бўларди. Худди мен билан бўлгани каби. Бироқ менимча бу савол ҳеч биримиз учун муаммо ҳисобланмайди”,—дейди Дешам.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L'Equipe