Дида Доннарумманинг мураббийига айланади

Mirjalol Normatov
2 авг 2020, 14:56
"Милан" таркибида узоқ йиллар ўйнаган собиқ дарвозабон Дида асосий таркиб жамоасида иш бошлашга яқин турибди.

У келаси мавсумдан бошлаб, асосий таркиб дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлайди ва Жижи Турчининг ўрнини эгаллайди. 2019 йил бошидан буён у "Милан"нинг 17 ёшли жамоасини бошқариб келаётганди.

Бразилиялик мураббий "Милан" тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Навбатдаги мавсумда "Милан"нинг асосий таркибида иш бошлашини Диданинг ўзи ҳам тасдиқлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/milaneye