БАА Про лигаси. Ўзбек дербисида Абдуллаев жамоаси Шукуров ўйнаётган "Бани Яс"ни мағлуб этди

Alisher Ostonov
7 фев 2026
БАА Про лигаси 15-тур доирасидаги "Дибба" — "Бани Яс" ўйини бўлиб ўтди.

"Дибба" сафида Абдулла Абдуллаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, "Бани Яс" сафида эса Отабек Шукуров асосий таркибда майдонга туширилди, аммо танаффусда алмаштирилди. Баҳс "Дибба"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"Дибба" ушбу ғалабадан сўнг 12 очко билан 12-ўринга кўтарилиб олди, "Бани Яс" эса 11 очко билан мусобақанинг сўнгги, 14-ўрнида бормоқда.






Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia