Ди Натале А сериядаги ўзининг 200-голини урди

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2014, 12:47
"Удинезе" ҳужумчиси Антонио Ди Натале "Кьево"га қарши ўйинда (1:1) ҳисобни очиб А сериядаги ўзининг 200-голини урди.

Энди 37 ёшли футболчи Роберто Баджонинг 205та голлик муваффақиятини янгиламоқчи.

"Бугун ғалаба қозона олмаганлигимиз ёмон бўлди. "Кьево" - яхши жамоа ва улар бу очкога муносиб эди. Мени билан фаолиятим давомида ишлаган жамоадошларим, мураббийларимга, орзуимни амлага оширишда кўмаклашган аёлим, болаларим ва ота-онамга миннатдорчилик билдираман. Кейинги мақсадим Баджо билан тенглашиш" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru