
Мураббий ҳужумчининг олдига айнан мана шундай вазифа қўйган. Унинг фикрича, Дэнни таркибда Руни ва Ван Перси йўқлигида уларнинг ўрнини билдирмаслиги керак, – дея Мойес фикрларини келтиради goal.com.
– Ўтган йили у фақатгина битта гол уришга эришди. Бу мавсумда эса унинг ҳисобида 7та гол мавжуд. Бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин эди, лекин у тўғри йўналишда. Мавсумнинг иккинчи қисми ҳали олдиндалигини инобатга олсак, у 20та гол натижасига интилиши зарур. У жамоамизга керак. Робин ван Перси ва Уэйн Руни йўқлигида, уларнинг вазифасини ўзига оладиган футболчи бўлиши шарт.