Дэвид Мойес: «Руни ўйиндан кейинги қарсакларга лойиқ эди»

Narzulla Saydullayev
18 сен 2013, 09:05
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Дэвид Мойес ЕЧЛ 1-туридаги «Байер» устидан қозонилган ғалабадан (4:2) сўнг Уэйн Рунини мақтади.
«Биз ажойиб ўйин намойиш этдик. Бир неча ой олдин Руни голл уришда давом этиб буюк футболчиларнинг натижаларини яхшилаши мумкин дегандим. Бугун у қойилмақом тарзда ўйнади ва ўйиндан сўнг мухлисларнинг ташкил этиб берган қарсакларига лойиқ эди. Умуман олганда у ҳаттоки хет-трик қайд этиши ҳам мумкин эди. 

Робин ван Персининг голи ҳам ажойиб чиқди. Агар бу икки футболчи гол уришда давом этса, биз енгилмас кучга айланамиз», – дейди Мойес.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru