
"Ўйлашимча, Уэйнда сардор бўлиш учун ҳар доим етарли сифатлар бўлган. Энг муҳими - унда футболга бўлган муҳаббат бор. Унга итеъдод табиат томонидан берилган. У етакчи. Жамоадошларини ўз ортидан эргаштира олади ва Руни ҳозирда шундай қилишга ҳам уриняпти. Келажакда у "Манчестер Юнайтед" сардорига айланиши мумкин", деди Мойес.