Дэвид Бекхэм: "Доимо Англия терма жамоасига ёрдам беришга тайёрман"
Aslanov Jasurbek
6 сен 2014, 14:31
Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэмнинг таькидлашича, у доимо миллий терма жамоага ёрдам беришга тайёр.
"Мен фаолиятимни бор йўғи бир йил олдин якунладим ва ҳозирда бошқа нарсалар билан шуғулланяпман. Аммо менга Англия терма жамоасида қандайдир рол таклиф қилишса, мен буни жон деб қабул қиламан. Бу мен учун шараф бўлади" - дейди Бекхэм.