Дест "Барселона"дан кетмоқчи эмас

Alisher
30 июл 2022, 14:11
Америкалик ҳимоячи Сержино Дест "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйламаяпти.

Футболчи бошқа клублардан бўлаётган трансфер таклифларига қарамасдан, Каталония пойтахтида қолмоқчи.

21 ёшли қанот ҳимоячиси 2020 йилнинг октябридан бери "кўк-анорранглилар" шарафини ҳимоя қилади. Унинг битими 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Сержино ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 21та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano