Дест "Барселона" ёки ПСЖга ўтишни хоҳламаяпти

Alisher
20 июн 2020, 15:20
"Аякс" ҳимоячиси Сержино Дест клубини ўзгартиришга яқин.

19 ёшли футболчи "Барселона" ёки ПСЖга эмас, "Бавария"га ўтишни хоҳламоқда. Бу ҳақда немис матбуоти хабар тарқатмоқда.

Қайд этиш керакки, "Бавария" ёзда Дест билан шартнома имзоламоқчи. "Аякс" ҳимоячининг сотувидан 30 миллион евро атрофида ишлаб олмоқчи.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany

Сўнгги янгиликлар

Барча ›