Дешам Марсьялнинг жароҳати ҳақида гапирди

Alisher
31 мар 2021, 13:46
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Қозоғистон (2:0)га қарши ўйинда жароҳат олган форвард Антони Марсьяль ҳақида гапирди.

"Антонида тиззаси билан боғлиқ кичик муаммолар бор. Жароҳат жиддий эмас. 

У Босния ва Герцеговинага қарши ўйинда иштирок эта оладими ёки йўқ, маълум эмас", - дейди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Босния ва Герцеговин - Франция ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:45да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal