Депай: "Бир неча йил марказдан гол уришга ҳаракат қилдим, бир куни тўп тўсинга теккан"

Aslanov Jasurbek
13 мар 2017, 17:12
"Лион" ҳужумчиси Мемфис Депай "Тулуза"га қарши Франция чемпионатининг 29-тур ўйинида (4:0) урган голи ҳақида гапириб берди.

Голландиялик баҳснинг 82-дақиқасида майдон марказидан дарвозага зарба бериб, гол уришга муваффақ бўлди.

"Бу ажойиб гол. Мен бир неча йил майдон марказидан гол уришга ҳаракат қилганман. Бир куни тўпни дарвоза тўсинига теккизганман. Ниҳоят гол урганимдан хурсандман. Ғалаба ва 3 очкодан кўнглим тўлди" - дейди Депай.

TAS-IX



TAS-IX эмас


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›