Деннис Аого “Шалке”га ўтиши мумкин

Tolibjon Qosimov
28 авг 2013
“Гамбург” клуби ярим ҳимоячиси Деннис Аого, трансфер ойнаси ёпилгунга қадар “Шальке” клубига ўтиши мумкин, деб хабар беради Transfermarkt.

26-ёшли ярим ҳимоячи билан клуб бош маруббийи ўртасида келимовчилик юзага келган. Бу келишмовчилик футболчининг фаолиятини “Гамбург”да давом эттиришига тўсқинлик қилиши мумкин. Шу ўринда “Шальке” бош мураббийи  Хорст Хельдт Чемпионлар лигаси саралаш доирасида ПАОКга қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг (3:2), Аогога қизиқаётганлигини айтган. Футболчининг трансфер нархи 6.5 млн евро деб баҳоланмоқда. Ушбу мавсумда ярим ҳимоячи Германия чемпионатида 2 та ўйин ўтказган.


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: sport-express.ru