UZ

Сўнгги янгиликлар

22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  294 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

Денис Коростиченко: “Бири-биридан фарқли икки хил бўлимлар гувоҳига айландик” Янгиликлар

Денис Коростиченко: “Бири-биридан фарқли икки хил бўлимлар гувоҳига айландик”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган “Олимпик” - “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Учрашувнинг икки бўлими бир-биридан фарқли ўтди. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Иккинчи бўлим меҳмон жамоа фаоллиги остида ўтди ва ижобий натижа улар томонида бўлди. “Динамо” жамоасини ғалаба билан табриклайман. 

- “Олимпик” ўйинларда иккита бўлимни бир хил темпда ушлай олмаётганига сабаб нима?

- Биринчидан, бизга тажриба етишмаяпти. Ёш футболчилар ҳар доим бир хил темпда ўйнаши қийин. Курашларга киришишда турлича вазиятларга дуч келаяпмиз, масалан баъзан тез, ёки баъзида жуда секин ҳаракат қилаяпмиз. Хатолар бор, йигитлар ёш, тажриба энг муҳими.

- “Олимпик”да аввалги руҳият сақланиб қолган. Ўша Кападзе даврида ҳам жамоа ҳар қандай вазиятда ишонч билан ҳаракат қиларди. Жамоа мураббийлар штабида ишлаганингиз ҳозирга келиб ҳам фойда бераяптими?

- Ҳа, биз аввал клуб мураббийлар штабида ишлаганмиз. Жамоа услубини сақлаб қолганмиз, картина ўша. Олимпия терма жамоасига асосий номзод футболчилар билан ишлаяпмиз. Жамоа мақсади ва амбициялари ўзгармайди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика