Дэниэл Старридж: «Суонси»га қарши ўйиндаги дурангдан хафамиз»

Narzulla Saydullayev
17 сен 2013, 08:54
«Ливерпуль» ҳужумчиси Дэниэл Старридж АПЛ 4-туридан ўрин олган «Суонси»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйин сўнггида биз характер намойиш этдик ва мағлубиятдан қутулиб қолдик. Аммо дурангдан хафамиз, кейинги ўйинларда буни тўғирлашга интиламиз.

Гол урган вазиятда менга омад кулиб боқди, керак вақтда керакли жойда пайдо бўлдим ҳолос», – дейди Старридж.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru